Пандемия даврида ўртача умр кўриш ёши пасайган

2020 йилда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг кўпчилигида ўртача умр кўриш давомийлиги қисқарган.

Евростат агентлиги маълумотига кўра, 1960 йиллардан бошлаб ўртача умр кўриш ҳар ўн йилда икки ёшга ошиб борган. Бироқ 2020 йил пандемия шароитида Европа Иттифоқига аъзо 27 мамлакатнинг 22 тасида ўртача умр кўриш аввалги йил билан солиштирганда қисқаргани маълум бўлди. Энг кўп қисқариш Испания (– 1,6 йил), Болгария (– 1,5 йил), Литва, Польша ва  Руминияда (– 1,4 йилдан) кузатилган.

Евростатнинг аниқлик киритишича, Европада умр кўриш давомийлиги қисқариши  эркаклар орасида кўп кузатилган. Бу борада Болгария (– 1,7 йил), Латвия ва Польша ( – 1,5 йил), Испания ва Руминия (– 1,4 йил) эркаклари орасида йўқотишлар кўп қайд этилди.

Европа Иттифоқидаги демографик муаммолар, жумладан, аҳоли ёши кексайиб бораётгани расман тан олинмоқда. Масалан, ўтган йили июнь ойида Еврокомиссия эълон қилган “Демографик ўзгариш оқибатлари” деб номланувчи маърузада 2070 йилга келиб минтақада ишлаш қобилиятига эга аҳоли сони 18 фоизга қисқариши, 65 ёш ва ундан катталар улуши 30,3 фоизга ортиши қайд этилганди. Қолаверса, ўшанда Европа Иттифоқи аҳолиси дунё аҳолисиининг 4 фоизини ташкил этган. Ҳолбуки, 1960 йилда ушбу кўрсаткич қарийб 12 фоиз бўлган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: