Парламент сўровига Марказий банк раиси жавоб берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2020 йил 5 август куни бўлиб ўтиши режалаштириляпти. Мажлисда депутатлар ўндан ортиқ қонун лойиҳалари, шунингдек, давлат органларига юборилган парламент сўровларига келган жавобларни кўриб чиқадилар.

Аввал хабар берганимиздек, халқ вакиллари томонидан жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда бугунги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришда тижорат банкларида ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ тизимли масалалар мавжудлиги аниқлан эди.

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг 2020 йил 22 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовга «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўрови юборилган эди.

Қуйи палатага мазкур парламент сўровига Марказий банк раиси М. Нурмуратовнинг жавоби келиб тушди ва у Қонунда белгиланган тартибда палата мажлиси муҳокамасига киритилди. Берилган жавобдан депутатлар қониқиш ҳосил қиладими ёки йўқ – бу Қонунчилик палатасининг 5 август куни бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида маълум бўлади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: