Популистик чақириқлар қилган депутат ким?

ёхуд Акмал Саидов кимни назарда тутди

“Тошкент ёшлар форуми – 2020” халқаро конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ўз чиқишида пандемия иммиграция борасида бутун дунёда йирик муаммоларни пайдо қилгани ва бу жараёнда кучсиз қатлам – муҳожирлар энг кўп азият чекаётганини таъкидлади.

Шунингдек, бир неча ой аввал ўзбекистонлик муҳожирларга чет давлатларининг ўзида ёрдам кўрсатиш бўйича кўтарилган чақириқларни танқид қилди:

“Кимлигини айтмай қўя қолай. Бир неча ой аввал ўзбек мигрантларига чет давлатларининг ўзида ёрдам кўрсатиш бўйича чақириқлар пайдо бўлди. Таклиф беришда ҳам ўйлаш керак. Хўш, Россияда бир кунлик яшаш харажатлари қанчага тушишини биласизми? Биз мигрантларга бундай пайтда ватанга қайтиш учун етарлича шароит қилиб беришимиз лозим. Мен депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим”.

Хўш, ўша популистик чақириқлар қилган депутатлар ким эди? Биз ўша депутатни аниқлашга киришдик.

Зеро, ҳозир ахборот технологиялари ривожланган даврда бундай чақириқ қилган депутатни топиш муаммо эмас. Қидирувларимиз натижасида “Миллий тикланиш” ДП лидери Алишер Қодиров бир муддат аввал чет элдан ўзбекистонликларни ватанга қайтаришни вақтинча тўхтатиб, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш таклифини билдиргани аён бўлди.

Хусусан, сиёсатчи шундай деган экан:

“Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу биринчи навбатда ўша ватандошимизнинг қариндошларига, қолаверса бутун Ўзбекистонга яхшилик бўлади”.

Энг қизиғи, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ҳам Алишер Қодиров раҳбарлик қилаётган “Миллий тикланиш” партияси аъзоси ҳисобланади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

4 thoughts on “Популистик чақириқлар қилган депутат ким?

  1. Hi!

    After age of forty have points with their sexual performance. One of the most typical issues of poor sexual performance is impotence.
    This can strike you badly, but do not worry we have ready one thing good for you.
    Amazing cure towards ED with exceptional historical past of medical testing is now obtainable for a client market. Hurry up and buy this progressive and model-new treatment with a big discount of 50% through the use of your distinctive low cost code. Promo is valid solely till the shares last.

    GO TO SHOP https://graph.org/Discount-N-69-02-22

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: