Порахўр ким ўзи?

Ҳозир энг тренддаги мавзу порахўрлик хусусида айрим фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Яқинда ижтимоий тармоқда шундай тортишувларга гувоҳ бўлдим, яьни ҳамма порахўрлар кўпайиб кетди, нима бўляпти ўзи, бу порахўрларни қамаш керак, ҳатто айримлар уларни отиш керак, деб фикрлар билдиришди.

Хўш, мулоҳаза юритиб кўрсак, порахўр ким ўзи? У қаердан келади? У қаерда яшайди?

У ҳам кимнингдир суюкли фарзанди, кимнингдир севикли ёри ёки кимнингдир меҳрибон отажониси. Мана шу жигарларимизнинг қамалиб, отилиб кетишини хоҳлаймизми? Албатта, йўқ.

Демак, биз порахўрлик иллатини вужудга келтирувчи сабабларни топишимиз ва уларни ҳал қилишимиз керак.

Биринчидан, тизим тўғри ишлаяптими, шаффофлик борми, соғлом рақобатга амал қилиняптими?

Иккинчидан, келган ёш мутахассис нега бу йўлга кириб қоляпти, унга ким “ғамхўрлик” қиляпти, мутахассиснинг уй шароитини, муаммоларини аниқловчи дастур борми?

Учинчидан, ойлик маоши ҳақиқий яшаш шароитига мосми, балки иш ҳақини ҳафталик тўлаш тартибига ўтиш керакдир ва ҳоказо.

Бундай масалалар жудаям оғриқли. Мен шу каби таҳлиллар билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги муфассал шуғулланишини истардим.

Акс ҳолда порахўрликка қарши курашимиз самарадорлигига эришиш қийин.

Фарҳоджон Абдураҳмонов

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

2 thoughts on “Порахўр ким ўзи?

  1. Энг аввало хар Бир ишловчи одамларнииш хакини етарли даражада жойига куйиш керак шу Билан бирга орган суд хокимият мулозимлари устидан каттик назорат олиб бориш керак

  2. Порахўр нафсини қули. Нафс ҳаммада бор уни ислоҳ қилиш ҳаммага керак, фақат ислоҳот юқоридан бўлиши ва ҳаммага ибрат бўлиши шарт, акс ҳолда коррупцияга қарши кураш бир томонлама аҳамиятга эга бўлиб, ҳеч қачон самара бермайди, шу холос.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: