Президентлар ҳақида 5_факт

1. Президент Дональд Трамп океан ортидаги 268 фирма ва объектга ўз исмини берган.

2. 1971 йили Гаитида ўтказилган референдумдан кейин отасининг ўрнига президент бўлган Жан-Клод Дювалье атиги 19 ёшда эди. Референдумдаги саволга гаитиликларнинг бари ижобий жавоб берган.

3. 4166 нафар туркманистонликлар мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов басталаган қўшиқни бир вақтнинг ўзида ижро этган. Бу ижро эса Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

4. Марҳум Фидель Кастро ҳокимиятни 52 йил давомида бошқарган. Ҳозирги президентлар орасида рекорд Теодоро Обианг Нгема Мбасогога тегишли бўлиб, у Экваториал Гвинеяни 37 йилдан бери бошқариб келмоқда.

5. Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика ҳар йили маошининг 90 фоизини хайрияга сарфлаган. Ҳозир у фермадаги уч хонали уйда яшаяпти, сувни эса қудуқдан ташийди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: