Прокурор нега депутатларни таъмагирликда айблаган?

3 август куни Андижон шаҳар ҳокимлигида “Хафта давомида бажарилиши зарур бўлган масалалар” бўйича секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаш депутатлари иштирокида ўтказилган йиғилишда шаҳар прокурори Қ.Асқаров томонидан пандемия пайтида шаҳар Кенгашининг айрим депутатлари шаҳарда ташкил этилган постларда, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарни ўрганиш давомида таъмагирлик қилаётгани борасида сўз юритган. Лекин айнан қайси депутат, қачон, қандай усулда таъмагирлик қилаётганлиги очиқланмаган. Бу ҳақда Андижон шаҳар Кенгаш депутат Жаҳонгир Жиянов маълум қилган.

Бугун “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия”си йиғилишида ушбу масала атрофлича муҳокама қилинган ҳамда бу ҳолат депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз деб баҳоланган.

Шаҳар прокурори Қ.Асқаров

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддасига кўра, “Ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади”.

Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига, хақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар”.

Айни ҳолат Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Биз прокурордан мазкур масала юзасидан муносабат кутиб қоламиз.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: