Пушкин ҳақида 5 факт

Бугун Александр Сергеевич Пушкиннинг туғилган куни.

1.Тўрт ёшлик Пушкинни император оти билан босиб кетишига сал қолган. Яхшиямки, Александр I отини тўхтатиб қолган.

2. Пушкин лицейга таниш-билиш (амакиси) орқали кирган. Бундан ташқари, лицейда унча яхши ўқимаган.

3. Пушкин ҳаёти давомида 30 марта дуэлда иштирок этган ва юзга яқин ҳолатларда унинг ўзи рақибини отишмага таклиф қилган. Бироқ охирги дуэли вафотига сабабчи бўлган.

4. Африканинг Эфиопия мамлакатида Пушкинга аталган ҳайкал бор. Ҳайкалнинг тагига «Бизнинг шоиримизга» деб ёзиб қўйилган. Сабаби Пушкиннинг аждодлари эфиопиялик.

5. Пушкин ҳаммомда тўппончадан ўқ узишни яхши кўрган. У отган деворлардаги тешиклар ҳозиргача Михайловское қишлоғида сақланиб қолган

Фикр билдириш