Қатъий карантинга қайтишга асос йўқ, лекин мактаблар учун таътил муддати узайтирилиши мумкин

«Агар бу йил ҳам карантин жорий қилинадиган бўлса, ўтган йилгидан фарқ қилади. Кўриладиган чоралар ҳам ўтган йилгидек бўлмайди, қатъий карантин ҳолатига қайтилади, деб ўйламайман,» — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков берган интервьюда.

Касалланиш кўрсаткичлари асосан, сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келди, ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмаслигини, касалланиш асосан Тошкент ҳудудида кўпроқ қайд этилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Ўтган йилги пандемия даврида Тошкент шаҳридаги умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 % бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 %дан ортиб кетди. Шунинг учун ҳам пойтахтнинг айрим мактаблари онлайн таълимга ўтказилди. Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътил муддатини узайтиришни ўйлаб кўрамиз» — деди Нурмат Отабеков.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: