Қирғизистон Президенти: «Жамиятнинг оғриқли нуқталарни кўрсатиб беришида ҳеч қандай ёмонлик кўрмаяпман»

Эсингизда бўлса, Қирғизистонда оқин президентнинг қаршисида туриб, коррупция ҳақида қўшиқ куйлагани ҳақида ёзган эдик. Президент Сооронбай Жээнбеков интервью бериб, оқиннинг чиқишига муносабат билдирибди:

«Мен оқинларнинг ўз чиқишларида жамиятнинг оғриқли нуқталарини кўрсатиб беришида ҳеч қандай ёмонлик кўрмаяпман. Биз барча салбий ҳолатларга қарши фаол кураш олиб боряпмиз, бу вақт талаб этади.

Менимча, оқинлар фақат халқнинг орзу-умидларини ҳокимиятга етказиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Уларнинг вазифаларидан бири ҳам керак бўлса, танқид қилиш билан расмийларга таъсир ўтказишдир.

Али Туткучев бундай имкониятга эга эди. Ва у бундан фойдаланди. Менимча, у тўғри иш қилди».

P.S. Сўз эркинлиги мана шундай ҳимоя қилинади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: