Қизғин муҳокамадаги қонун лойиҳаси

Таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишини талаб этади. Амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига 20 йилдан ошди. Табиийки, қонун нормалари бугунги шиддатли ислоҳотларга ҳамоҳанг эмас.

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айнан соҳадаги ютуқ ва камчиликлар, жаҳондаги тажриба ва тенденцияларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилиши лозим.

Лойиҳа Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳи томонидан бир неча ой давомида иккинчи ўқишга тайёрланди. Бу жараёнда 238 та нормага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Лойиҳадан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш оқибатида 123 та норма чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 та янги тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди. Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш ҳисобига киритилган 7 та моддадан бутунлай воз кечилиб, соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи 9 та янги модда киритилди.

Қонун лойиҳасининг ялпи мажлисдаги муҳокамаси 5 май куни бошланиб, 3 кун давом этди ва депутатларнинг кескин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Хусусан, “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзолари ушбу қонун таълим соҳасини тартибга солиш билан бир қаторда лозим топилса, мазкур қонунни тарбиявий аҳамиятлар билан боғлаш, қонунни таълим ва тарбия тўғрисида деб номлаш, таълим стандартлари нормаларига таълим ва тарбия стандартлари тушунчалари билан бойитиш каби фикрлар илгари сурилди.

Шунингдек, депутатлар томонидан қонун лойиҳасижаги хорижий тушунчаларни ўзбек тилидаги номлар билан аташ таклифи берилди.Қонун лойиҳасида бир тўхтамга келиш қийин бўлган бир қатор нормалар кескин баҳс-мунозораларга сабаб бўлди.

Жумладан, таълим бериш тили билан боғлиқ модда ҳаволаки тусда бўлиб қолгани боис, депутатлар томонидан уни қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди. Бу албатта, ҳужжатнинг ҳаволаки нормалардан ҳоли бўлиши, амалиётда тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга хизмат қилади.Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳтомонидан сиёсий партиялар фракциялари аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни қонун лойиҳасида акс эттириш устида иш олиб борилмоқда.

Олимжон ЎСАРОВ
юрист, журналист

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: