Saytda texnik ishlar olib borilmoqda!

Қурбон ҳайити ҳақида 5 факт

#5_факт

1. Қурбон ҳайити – Ийдул-Азҳо ҳар йили такрор келгани ва бу кунда Аллоҳнинг неъматлари бандалари учун сероб бўлгани боис уни “ийд” деб аташади. “Ал-Азҳа” эса “қурбонлик қилиш”, деган маънони англатади. Бу байрам ҳар йили одатда Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, ҳаждан кейин, яъни ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади.

2. Қурбон ҳайитида Рамазон ҳайитининг акси ўлароқ то ҳайит намозини адо этилгунича таомланмаслик суннат бўлади.

3. Ушбу кун Иброҳим ва Исмоил алайҳимас-саломлар Аллоҳнинг имтиҳонидан ўтган кунлар ҳисобланади.

4. Қурбонлик сўйишнинг вақти зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ҳайит намози ўқилгандан бошлаб, ўн иккинчи кунининг қуёши ботишидан сал олдинроқдир. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлардан қўй ва эчки бир ёшга, қорамол икки ёшга, туя беш ёшга тўлган ва қусурсиз бўлиши керак. Қўй билан эчки бир киши учун, қорамол ва туя бир кишидан етти кишигача қурбонликка сўйилади. Етти киши шерик бўлиб сўйилган қурбонлик гўшти еттига бўлиниши лозим.

5. Қурбонлик бой ва муқим ҳар бир мусулмонга вожиб экан, бой деб қарзидан ва асосий эҳтиёжларидан бошқа нисоб миқдори (85 гр тилло ёки шу қийматдаги пул ёки мол)га эга бўлган одамга айтилади. Нисоб миқдори 2020 йил учун 21.250.000 сўм қилиб белгиланган.

Сайёра Қодирова тайёрлади

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: