Райхон: “Шахзода билан муносабатларимиз ёмонлашиши қора пиар бўлди, аслида”

Хонанда Райхон Ғаниева бир вақтлар яқин дугонаси бўлмиш хонанда Шахзода билан муносабатлари ёмонлашишини ҳали-ҳануз тушуна олмайди:

“Шахзода билан аввал яқин дугоналар эдик. Аммо ҳозир тадбирларда, концерт дастурларида дуч келиб қолсак, шунчаки салом-алик қилиб ўтиб кетамиз, холос. Бунга сабаб нималигини тушунмайман. Атрофдагиларнинг гап-сўзларими, қора пиарларми, хуллас шу даражага келиб қолдик. Менга бир мухлисим, хаста қиз хат ёзди. У саратонга чалинганини ва Шахзода билан дуэт куйлашимни чин дилидан исташини баён қилибди. Рости, у қизнинг истагини амалга оширишни мен ҳам хоҳладим ва Шахзодага бирга дуэт куйлаш таклифи билан чиқдим. Аммо унга нотўғри етказишдими ёки ўзи хоҳламадими, таклифим рад этилди. Балки Шахзода таъқиққа тушгандан сўнг у билан боғлана олмаганим муносабатларимиз дарз кетишига сабаб бўлгандир. Шу-шу орамиздаги кўз илғамас жарлик пайдо бўлди.”

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: