Сайловчилар ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва 5 баллик мезонда баҳолайди

Ўзбекистон Республикаси депутатлар портали интернет тармоғида deputat.gov.uz домени остида фаолият юритади. Портал асосан аҳоли учун мўлжалланган бўлиб, у орқали портал сайловчига унинг Қонунчилик палатасидаги депутатини (сайловчининг доимий яшаш манзили асосида) аниқлаб беради.

Сайловчи бевосита ўз депутатига мурожаат юбориши, онлайн чат орқали суҳбатлашиши, шунингдек, депутат айни пайтда қайси қонун лойиҳаси билан банд эканлиги, фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Фойдаланувчи томонидан юборилган мурожаат ва сўров автоматик тарзда Қонунчилик палатаси электрон ҳужжат айланиш тизимидаги депутатнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Депутатнинг мурожаат ва сўровга жавоби, мурожаат асосидаги депутатлик сўрови сайловчи кабинетига автоматик тарзда йўналтирилади.

Сайловчи депутатнинг жавобини баҳолаш имкониятига эга бўлади, яъни 5 баллик мезонда, деб хабар бермоқда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: