Сиёсат

Обналчи фирмалар коронавирусдан ҳам ёмонроқ— Шерзод Кудбиев

     452     1

«Обналчи» ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди, — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.

Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди — Танзила Нарбаева

     162     0

Аввал бир раҳбарнинг оғзига ҳамма қараб турар эди, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева America Ovozi`га берган интервьюсида. Унинг айтишича, ҳозирга қадар ҳудудларга бир тийин ҳам берилмас эди. Айни шу сабаб пахтани йиғиб олишда мажбурий меҳнат бўлган. Нарбаева икки давр раҳбарларининг ўртасидаги фарқ жуда катталигини айтган.

Популистик чақириқлар қилган депутат ким?

     11861     1

“Тошкент ёшлар форуми – 2020” халқаро конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ўз чиқишида пандемия иммиграция борасида бутун дунёда йирик муаммоларни пайдо қилгани ва бу жараёнда кучсиз қатлам – муҳожирлар энг кўп азият чекаётганини таъкидлади.

Конституцияга кимлар, қанча ўзгартириш киритган?

     4278     0

Бугун конституция байрами баҳонасида мавзуга оид қизиқарли маълумотлар билан танишишни истайсизми? Бу ажойиб-у ғаройиб фактлар ҳар кимга ҳар хил кайфият бағишлаши аниқ. Баҳс-мулоҳазага киришишни истаганларни эса муҳокамага чорлаймиз!

Жамият

Уйғонинг, жаноб мудир!

     1400     0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шаҳрихон тумани, Дориламон маҳалласида жойлашган 56-умумтаълим мактабидаги ачинарли ҳолат кишини ўйлантиради.
Турли фикрлар, турлича қарашлар – кимдир бу нотўғри маълумот, яна кимдир бўлиши мумкин эмас, деган фикрда. Ўша “бўрттирилган воқеа”га ойдинлик киритиш мақсадида партия фаоллари мазкур мактабда бўлдик.

Шоир мақбараси қаровсиз қолса…

     140     0

Нукус шаҳрида яшовчи ижодкорлар билан Мўйноқ туманига йўл олдик. Бир пайт кимсасиз чўл ўртасида мовий гумбазли ихчамгина қилиб барпо этилган мақбара кўринди. Бу мақбара шундоққина йўл ёқасида бўлиб, кўринишидан қандайдир буюк инсонга атаб қурилганга ўхшайди. Кўнгилни хира қилгани шундаки, мақбара атрофи жуда қаровсиз аҳволда. Биз ичкарига кирдик, бу зиёратгоҳда қорақалпоқ халқининг буюк шоири Ажинияз Қусибой ўғлининг рамзий қабри бор.

Қойил, жаноб ШЕРМАТОВ!

     1195     3

Халқимиз топиб айтган, аввал ранг кўр, кейин ҳол сўр, деб. Матбуотга бўлган “юксак эътибор ва меҳрингиз”га қойил, киройи вазир бўлса сиздек бўлади-да, жаноб Шерзод Шерматов!

Коронавирусга қарши курашиш Республика комиссиясининг мажлисида вакцина масаласи муҳокама қилинди

     874     0

Жаҳон соғлиқ ташкилоти биттагина вакцинани рўйхатдан ўтказибди – АҚШнинг Pfizer компанияси вакцинаси. Тушунарли. Лекин бу вакцинани энг яхшиси эмаслигини билиш учун натижаларга қараш етарли бўлди.

Бизнес

Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор – Содиқ Сафоев

     220     0

Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор. Лекин у пуллар ишлаб чиқаришга эмас, уй-жой ва тўйхоналарга сарфланади ёки ёстиқ остида сақланади, — деди Содиқ Сафоев

Ноқонуний қурилишларга қарши курашиш мумкинми?

     137     0

Мамлакат бўйлаб қурилиши ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид бундай объектлардан яна қанча бор? Объект қурилиши ноқонуний эканлигини билиш ёки ноқонуний қурилишларни тўхтатиш учун уларнинг ҳар бирида қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлиши керакми?

«Халқ банки»даги ўйинлар

     637     0

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида таъкидлашича, АТ “Халқ банки” Мирзо Улуғбек филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, ўзлаштирилгани аниқланган.

Жуда кўп энергия йўқотишлари юзага келмоқда — Алишер Султанов, Энергетика вазири

     548     0

Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Санъат

“МЕНДИРМАН ЖАЛОЛИДДИН” телесериали – олдинга ташланган қадам. ДАДИЛ ҚАДАМ!

     717     0

Бош қаҳрамонни нега ЎЗБЕК актёри ўйнамади, деган саволни мен ҳам кутгандим. Чунки бу савол каминага ҳам бегона эмас. “ИСЛОМХЎЖА” фильми намойишидан кейин Хоразмлик мухлислар, “нега бош ролни Хоразмлик ўйнамади”, дейишганди. Бу – рашк. Миллат ўз қаҳрамонини рашк қилса, бу яхши-ку! “Мендирман” эса бу рашкни янада оловлантирди.

Йўқотишлар йилида йўқотганларимиз

     1972     0

Омон Матжон, Дилбар Икромова, Фатхулла Маъсудов, Абдураим Абдувахобов ёхуд Муса Ерниязов, Ўктам Барноев… афсуски бу каби элимизнинг суюкли кишиларининг рўйхатини яна давом эттиришимиз мумкин. Аммо шуниси ачинарлики, бу миллионлаб юртдошларининг кўнглидан жой олиб, лекин бугун ёнимиздан жой ололмаганлар рўйхати. 2020 йил уларни орамиздан олиб кетди.

Биз эмас, телевидение мутасаддилари масъул

     4091     13

“Fikrat.uz” сайтида берилган “Келажакка очиқ таҳдид ёхуд нега булбул қолиб қарға сайраётгани ҳақида” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мақолага расмий муносабат билдирди

Спорт

Қорақалпоғистонлик Жансулув жаҳон рекордини янгилади…ми?

     1781     0

Қорақалпоғистонлик 12 ёшдаги Жансулув Татлимуратова жаҳон рекордини ўрнатгани айтилмоқда. Унинг қўл-оёғини ерга теккизмасдан тиши билан махсус мосламани тишлаган (стойки на зубах) ҳолда орқага эгилиб 10 дақиқаю 38 сония тура олгани ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Спортчи қизнинг бундан олдинги кўрсаткичи 5 дақиқа бўлган.

Сўровнома

Сиз қайси соҳа энг коррупциялашган, деб ҳисоблайсиз?

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: