Саволлар жуда кўп: нега талабалар жой билан таъминланмаган, нега контрактлар қиммат, нега квоталар кам ва ҳоказо…

Алишер Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Олий таълим вазирини Ҳукумат соати доирасида тингладик. Саволлар жуда кўп: нега талабалар жой билан таъминланмаган, нега контрактлар қиммат, нега квоталар кам ва ҳоказо…

Олийгоҳ малакали ва сифатли билим бериш хизматини сотувчи, мақсади даромад кўриш бўлган таълим масканидир. Олий таълим – қиммат маҳсулот. Уни ҳар томонлама имконияти борлар, қобилият ва пулни назарда тутаяпман, яхши таъминланган келажакни яратиш учун сотиб олади. Имконияти йўқ, лекин қобилияти бор ёшларни давлат ёки бизнес грант ажратиш, ҳомийлик қилиш орқали ўзи учун ўқитади.

Олийгоҳни битирган талабалар ўз билимлари билан олийгоҳни текин тарғиб қилувчилардир. Олийгоҳ ўз бозорини шундай яратади. Бундай талабаларни тайёрлаш олийгоҳни рақобатбардош қилади.

Бу жараён ҳам бозор иқтисодиётидагидек, кимдир аралашса тизим бузилади. Бизда олий таълим тизими қўлда бошқарилаяпди. Вазирдан ҳар бир олийгоҳни яхши ишлаши учун жавоб беришини талаб қилаяпмиз. Олийгоҳлар мустақил, рақобатбардош, сифат билан натижага ишламаса вазирлар алмашаверади, муаммолар қолаверади.

Афсус, бугун олийгоҳларимиз олий таълим бозорида хатто қўшниларимиз билан ҳам рақобат қилишга қодир эмас.

Олийгоҳларни давлат тасарруфидан чиқаришни қанча тез бошласак, шунча тез сифатли мутахассисларга эга бўламиз.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: