СЭС ҳар куни камида 100 млн сўмни талон-торож қиляптими?

(Ундай эмас деб, умид қиламиз, лекин)
Ҳар куни СЭС ходимлари томонидан талон-торож ҳолатлари ҳақидаги янгиликларни ўқиб, шундай хаёлга борасан:

Андижонда СЭС мансабдорлари 159 миллиондан ортиқ маблағни талон-торож қилди;
Тошкент вилоятида СЭС масъуллари давлатга 397,6 миллион сўмлик зарар келтирди;
Наманганда СЭС мансабдорлари 248,9 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилди;
Қашқадарё СЭС мутасаддилари деярли 918 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди;
Навоийда СЭС мансабдорлари 200 миллиондан ортиқ пуллар талон-тарож қилди.

Бу ҳали аниқланганлари ва жамоатчиликка маълум қилинганлари.

P.S. Фикрдошимиз Ҳусан Комилжонов таъкидлаганидек,‎ коронавирусга қарши биринчилардан бўлиб курашиши керак бўлганлар «соққа» қилиш билан овора бўлса, бизда бу касаллик билан боғлиқ вазиятнинг ижобий тарафга ўзгариши қийинлашаверади…

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: