Онлайн ишлаётган ходимнинг ҳуқуқлари қандай?

Онлайн ишлаш, яъни ходимларнинг масофадан туриб ўз вазифасини бажариши инфекциянинг олдини олишда ҳамда жамиятда зарур жараёнлар давом этишида қўл келмоқда.

Тўғри, меҳнат қонунчилигида масофавий ишлаш бўйича нормалар мавжуд эмас. Аммо Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан бунга имконият яратилди. 

Фармонга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом” ишлаб чиқилди.

Карантин даврида иш берувчилар ходимларнинг розилиги билан уларни масофавий иш усулида ишлашга ўтказишлари мумкин.
Ходимни бундай иш усулига ўтказиш меҳнат шартномасини ўзгартириш ҳисобланади. Меҳнат шартномасига масофавий иш усулини қўллаш бўйича тарафларнинг келишувига кўра қўшимчалар киритилади.

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорида меҳнат ҳақи тўланади.
Ходим масофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Ш.Исмоилов,
Тошкент давлат юридик университети доценти в.б.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: