Шаҳарлар онаси — макка ҳақида

1.Маккаарабча сўз бўлиб, шаҳарлар онаси деган маънони билдиради. Саудия Арабистонидаги бу қадимий шаҳарга қачон асос солингани номаълум. Илк бор Птолелий асарларида Макораба деб қайд қилинган. Миллоддан аввалги 2-1 минг йилликларда Макка араб қабилалари учун муқим жой ҳисобланган. VII асрдан бошлаб эса мусулмонларнинг муқаддас шаҳри, зиёратгоҳига айланган.

2. 610 йил Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Макка яқинидаги Ҳиро ғорида биринчи ваҳий, яъни Қуръон ояти карималари нозил бўлган.

3. 622 йилда мусулмон жамоаси Макка билан рақобатлашиб келаётган Ясриб, яъни Мадина шаҳрига кўчиб ўтгач, 630 йил шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Маккага ҳаж қилиш эса ислом динининг беш арконларидан бирига айланди.

4. Каъба 624 йил қибла деб эълон қилинганидан сўнг Каъба томон қараб ибодат қилина бошланди.
Кунига беш мартта дунёдаги 500 миллионга яқин мусулмонлар намозда Макка томонга юзланади. Ҳар йили Саудия Арабистонига 4 миллион киши ҳаж сафари қилади.

5. Макка шаҳрида дунёдаги энг катта масжид — ал-Масжид ал-Ҳарам жойлашган. Масжидда бирданига 1,5 миллион инсон намоз ўқий олади. Бундан ташқари, ушбу масжид энг қимматбаҳо (100 млрд. кўпроқ) жой деб тан олинган.

Сайёра Қодирова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: