Шавкат Мирзиёевдан 7 ҳақиқат

2018 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илк марта интервью бериб, «Жаноб Президент» фильмида иштирок этган эди. Фильмда Шавкат Мирзиёев биринчи марта оиладаги муносабатлари, ҳаёт ва ишдаги фалсафаси ҳақида сўзлаб берган. Мақолада шулардан энг ёрқин 7 фикр сизга ҳавола этилади. 

1. Мен ўзимга мукаммал, бир катта режа қўярдим. Режам шундай эдики, ҳар сафар ўзимни устимда изланиш, ишлаш!

2.Халқимиз жуда кўп-кўп оғир вақтларни кўрди, оғир синовларни кўрди, жуда кўп хатоларни ҳам ҳаётида ўзининг намунасини кўрди. Нима учун биз, мана шу, Президент қабулхонасини очдик? Хато кам бўлиши учун. Агар халқ билан маслаҳат қилиб, бамаслаҳат иш қилсак, ана шу, ҳам ташқи сиёсатда, ҳам ички сиёсатда, хато камроқ бўлади. 

3.Авваламбор, қишлоқдаги ҳаётимизни ҳозирги замон талабига мос қилиб, одамларимизнинг орзу-ниятларини, одамларимизнинг муаммоларини, агар жойига биз, қўймас эканмиз, одамларни ишонтириш қийин бўлади. 

4.Эътиборнинг энг катта замини, фундаменти – мактабгача таълим-тарбия. Мактабда хато бўлиши мумкин, коллежда хато бўлиши мумкин, олийгоҳда ҳам хато бўлиши мумкин, лекин шу хатоларни тўғирлашнинг битта-ю, битта, ягона йўли – мактабгача таълим-тарбияга аҳамият бериш. 

5.Ҳозир журналистлар рўй-рост гапиряпти. Ҳамма камчиликларни очиб беряпти, ҳеч ким ҳозир, унақа олдингидай, қандайдир танбеҳ, олдингидай мумкин, мумкин эмас, деган нарсалар йўқ. Албатта, бу соҳада ҳам, авваламбор, журналистларнинг ҳам савияси баланд бўлиши керак. Шу билан бирга халқимизнинг ҳам савияси ўсиши керак. 

6.Ҳамма раҳбарлар ҳам ҳозирги халқимизнинг талаби асосида ишлашга тайёр эмас. Мана шуларнинг дунёқарашини ўзгартириш, халқимизга муносиб хизмат қилдириш ва қилиш – менинг энг катта вазифам. Ҳеч қачон хато қилишга ҳақим, шахсан менинг ҳам, йўқ. Ҳозирги раҳбариятнинг ҳам ҳақи йўқ. 

7.Қаерда ишлашингдан қатъий назар, ким бўлишингдан қатъий назар, агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик, муносабат, оилада тарбияга алоҳида эътибор бермасанг, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунинг учун, мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор бераман. Ҳар бир фарзандимга ҳам, набирамга ҳам алоҳида ўзимнинг муносабатим бор. Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини биламан, ниятини биламан, истагини биламан. Одам бахтлиман дейишга қачон ҳақи бор? Агар оиланг билан сен бахтли бўлсанг, бахтли дейишга сенинг ҳақинг бор. Фақат оилам бахтли бўлиши эмас, халқим бахтли бўлса, мен ўзимни бахтли, деб биламан.

манба

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: