Шифокор: Териларимиз бужмайиб, ҳатто, баданларимиз тошмаларга тўлади

«14 кунлик хизматда кун давомида 3 қават қўлқоп, 3 қават ниқоб, тиббиёт кўзойнаги ва яна эгнимизда 2 қават халат кийган ҳолда хизматда бўлдик. Навбатчилик алмашгунча овқатланиш, сув ичиш ёки ташқарилаш ҳаётимиз учун хавфли. Аммо териларимиз бужмайиб, ҳатто, баданларимиз тошмаларга тўлади. Сабр қилишга мажбурмиз. Чунки шу касбни танлаганмиз. Битта касал тузалганда, оғриқларни унутамиз…», деди таниш шифокорлардан бири.

Уларни ҳис қилиш учун 3 қават тиббий ниқоб, 2 қават қўлқоп, 2 қават енгил ва енгли уй халати, кўзойнак ва томоғим билан бошимга рўмол ўрадим. Сўнг уй юмушлари билан ҳаракатда бўлдим… Бор-йўғи, 19 дақиқагина сабрим етди. Эгнимдагиларни ечдим. Бир муддат чуқур нафас олдим. Аввалига унсиз, бироздан кейин бақириб йиғлаб юбордим… Борингизга шукур, шифокорлар!

P.S. Уларнинг ҳақи ўз вақтида тўланмаётгани ҳақида эшитиб эса қаттиқ хафа бўлдим.

Лайло Хайитова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: