Тарвуз ҳақида 5 факт

Бугун, 3 август  халқаро тарвуз куни.

1.Тарвузнинг ватани Жанубий Америка ҳисобланса-да, тарвуз куни илк бор Америкада нишонланган ва кейинчалик айнан 3 август санасида йўл-йўл кўринишдаги тарвузларни сотиб олиш анъанаси кўплаб мамлакатларга тарқалган. Дунёда ушбу полиз маҳсулотининг 1,2 мингга яқин нави бор.

Тарвуз-музқаймоқлар

2.X асрга келиб, тарвуз Хитойда ҳам пайдо бўлган. Хитойликлар уни «ғарб қовуни» дея номлашган. Ҳозирда ҳар йили сентябр ойида Хитойда тарвуз байрами нишонланади. Дарвоқе, ушбу мамлакат тарвуз экспорти бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.

Узоқ Шарқ дўконларидаги квадратсимон тарвуз

3.Қадимий Римда тарвузни ё тузлаб ейишган, ё қайнатиб ундан асал олишган экан. Чиндан ҳам шакардек тилни ёрар даражада сершира тарвуз таркибида А, С, B6 витаминлари кўп бўлиб, у шоколад каби кайфиятни кўтариш хусусиятига ҳам эга.

Тарвуз билан туз

4.Дунёдаги энг йирик тарвуз Америкада етиштирилган. Унинг вазни 120 килограммдан иборат бўлган ва у Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Бу тарвузни битта ўзингиз кўтара олмайсиз

5.Япониянинг Конагаи шаҳридаги автобус бекатларидан бири тарвуз кўринишида бўлиб, одамлар бу бекат ҳақида гапиришганида айнан шу полиз маҳсулотининг номини тилга олиб “Мен “Тарвуз”да тушаман”, дейишни хуш кўришади. Аслида бундай “Мевали бекатлар” сайёҳларни жалб қилиш мақсадида 1990 йилда ўтказилган Трэвел Экспо кўргазмаси учун қурилган эди. Кўргазма якунланганига қарамай маҳаллий аҳоли бу бекатларни асл ҳолича қолдиришга қарор қилди. Дўконларда эса “Мевали бекатлар” тасвири туширилган сувенирлар пайдо бўлди.

Чиройли бекат

Бонус сурат. Тарвуз учун махсус сумка.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: