Си Цзиньпин – Хитойнинг олий раҳбари

Нима учун машҳур?


Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси раиси. Си нафақат давлат бошлиғи, балки партия ва армия раҳбарлиги лавозимларини эгаллагани боис, уни Хитойнинг олий раҳбари, лидери деб аташади. Цзиньпин беш йилдирки, дунёнинг энг нуфузли 10 та одами рўйхатидан тушмай келмоқда.

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Си Цзиньпин 1953 йилда туғилган. Отаси Си Чжунсюнь ХХР Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Бироқ 1962 йили партияга қарши фитна уюштиришда айбланиб, сургун қилинган. Болакай Сининг ҳаёти осон кечмади. Шунга қарамай 1978 йил Пекиннинг нуфузли Цинхуа Университетининг кимё-технология факультетини тамомлаб, 1974 йил Хитой компартиясига қабул қилинган. 1982 йилда эса Си мудофа вазири генерал Гэн Бяонинг котиби бўлди. 1985 йил Сямын шаҳарининг вице-мэри этиб тайинланди. 2008 йилдан ХХР раисининг ўринбосари, 2010 йил ноябр ойидан Марказий ҳарбий кенгаш раисининг ўринбосари бўлган Си Цзиньпин 2012 йил 15 ноябрда Хитой коммунистик партияси раиси Ху Цзиньтаонинг ўрнини эгаллади. 2013 йилда ХХР раиси этиб сайланди. Си ҳокимиятни қўлга киритгач, партия интизомини мустаҳкамлаш ва ички бирликни таъминлаш чораларни кўрди. Унинг коррупцияга қарши компанияси амалдаги ва истеъфодаги кўплаб таниқли амалдорларни сиёсат саҳнасидан улоқтириб ташлади. Си фуқаролик жамиятига қўйилган чекловларни кучайтирди. У келгусида бозор иқтисодиётига йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларни, “Хитой орзуси” шиори остидаги индивидуал ва миллий интилишларни кучайтириш тарафдори. Шунингдек, у “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан Хитойнинг Евросиёдаги ўрнини кенгайтиришга интилмоқда.

Машҳур нима дейди?


“Ҳар сафар бўронга дуч келганингизда, портга яшириниб ўтиришнинг ҳожати йўқ, у бизни ҳеч қаерга олиб кетмайди”.
“Умумжаҳон савдо урушида ғолибнинг ўзи бўлмайди”.
“Бахт кўкдан тушмайди, орзулар ўз-ўзидан амалга ошмайди. Осмондан тушиб, кўп ишлашимиз керак. Биз қаттиқ меҳнатни энг шарафли, энг олийжаноб, энг улуғ ва энг гўзал фазилат деб билишимиз керак”.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: