
Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди
Сенатнинг тегишли қарорига кўра, Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан у ўзи эгаллаб турган Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинган.