Сув омборлари ва офатлари ҳақида

1.Мамлакатимизда умумий ҳажми 19,2 млрд куб метр бўлган 55 та сув омбори мавжуд. «Сардоба» сув омбори 2017 йилда барпо этилган. Сув омборининг ҳажми 922 миллион куб метр, баландлиги 28,8 метр.

2. 1975 йили Хитойдаги Баньцяо ва Шимантан сув омборларида тайфун туфайли ҳалокат содир бўлган. Тарихда энг кўп ўлимларга сабабчи бўлган мазкур ҳалокат оқибатида 171 минг инсон вафот этган, 11 миллион фуқаро уйсиз қолган.

3. Иккинчи жаҳон урушида (1943) Буюк Британия Германиянинг 2 та сув омборини портлатади. Натижада 2 мингдан ортиқ инсон вафот этади.

4. Саяно-Шушенская ГЭСи Россиядаги энг баланд тўғонга эга. 2009 йили макур сув омборида рўй берган техноген офат Чернобиль фожеасидан ҳам кўпроқ иқтисодий зарар келтирган.

5. Италиядаги Вайонт сув омбори тошқинидан аввалги ва кейинги қишлоқ тасвири.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: