Свет ўчганда ҳудудий диспетчерни сўкиш тўғри эмас, у йўқ нарсани бера олмайди – Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев

Биз ҳам шу юртнинг фарзандимиз, ҳамма гаплардан хабардормиз, наҳотки бундай мурожаатлардан бехабар бўлсак? Гап шундаки, бир неча йиллар олдин вазият бундан-да оғир бўлган, лекин одамларда ҳозиргидек мурожаат қилишнинг кенг имкониятлари бўлмаган. Яъни мурожаатларнинг кўплиги муаммонинг кескин кўпайганини англатмайди, истеъмолчиларнинг бу борадаги ҳуқуқий онги ўсаётганидан далолат. Бу жавобим ҳам етишмовчиликларни оқламайди, шунчаки мавжуд вазиятни тушунтиряпман. Кўпчилик бизни кабинетдан чиқмасликда, мавжуд вазиятни билмасликда айблайди. Ҳолбуки, асосий вақтимиз жойларда, ишлаб чиқариш объектларида ўтади.

Электр энергияси шундай маҳсулотки, уни сақлаб бўлмайди. Ишлаб чиқарилдими, дарҳол истеъмол қилиниши керак. Яъни биз уни қаердадир яшириб сақлаб қўя олмаймиз. Жайдари тил билан айтганда, “свет” ўчганда кўпчилик ҳудудий электр тармоқлари операторини сўкади. Аммо уларда айб йўқ, аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди. Совуқ кунларда истеъмол каррасига ошади, бизнинг аксарият уйларимиз, биноларимизда иситиш қолоқ даражада. Ҳамма электр иситкичларни ёқади, юклама кескин ортади. Бу эса тизимнинг дош бера олмаслигига олиб келади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: