Тўй ҳақида 5_факт

1.Кипрлик аёл 2018 йили турмушга чиқаётганида унинг кўп йиллик орзуси амалга ошди. У келинлик ёпинғичининг узунлиги билан Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин эгаллади. Узунлиги деярли 7 километрга тенг бу ёпинғич 63 та футбол майдонини қоплашга етади.

2. АҚШда ҳар йили 17 тонна олтин никоҳ узукларини ясаш учун ишлатилади.

3. Дунёдаги энг қиммат тўй 1981 йил Дубайда бўлиб ўтган. Нақ 44 миллион доллар Шайх Рашид бин Саид Ал Мактумнинг ўғли уйланганда бир кун учун сарфлаб юборилган эди.

4. Қиролича Викториянинг никоҳ куни шарафига тайёрланган тортнинг оғирлиги 136 килограммдан ортиқ эди.

5. Келинларнинг оқ кўйлак кийиш анъаналарини ҳам биринчи бор қиролича Виктория бошлаб берган. 1840 йилда шаҳзода Альбертга турмушга чиқаётганида қимматбаҳо оппоқ кўйлак кийиб чиқади. Барча ўйлаганидек покликни ифодалаш мақсадида эмас, мана шу ҳашаматли кўйлак фақат бир маротаба кийиш учун мўлжалланганини кўрсатиш ниятида шу ранг танланган.

Дилшодабону Ўролова

Фикр билдириш