Марҳамат, ворислик қилаверинг, бизни тинч қўйинг!

“Миллий тикланиш” партияси газетаси баҳонасида уларга бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман: О‘zLiDeP фракциясидаги ҳар бир депутат алоҳида индивидуал шахс ва ҳар бирининг ўз мустақил фикри бор. Фикрлар доим ҳам бир жойдан чиқмаслиги мумкин. Чунки либераллик, аввало, эркинлик ва янгиликка интилиш дегани.

Батафсил

Бу сафар мулк депутатлар қўли билан тортиб олинмоқда —Расул Кушербаев

Одамлар эшикма эшик, йиллаб сарсон юради. Бу сарсонгарчиликка кўз юмиб юрган ҳоким ва қўл остидаги депутатлар эса кимнидир мулкини тортиб олишдек ёғли ишга келганда фуқароларнинг мурожаатларини асос қилиб, шартта қарор чиқариб юборса-я. Кимдир кимдирни «буюртмаси»ни бажараётганга ўхшамаяптими?

Батафсил

Ўзи қаср уйда яшаб, камбағални бошпанасини ўзбошимча, деб бузадиганлар бор бўлсин!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага 2021 йил учун 150 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Батафсил

Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнат ва бошқаларга қарши курашиб, дунёга юз тутиб бораётган бир вақтда қанчалар ҳунук ва шармандали ҳолат: ҳеч бўлмаса демократия ҳурмати учун ҳам ҳоким жаноблари Андижоннинг «ҳокими мутлақ» эканлигини билдириб, мақтанмаса бўлардику. Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар!

Батафсил

Расул Кушербаев: «Мажбурийликнинг бошқача кўринишига ўтиляптими?»

Нималар бўляпти ўзи: ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан халос қилганмиз, деб қувониб юрганимизда мажбурийликнинг бошқача кўринишига ўтиляптими?

Батафсил

Расул Кушербаев: «Монополия касаллиги»нинг асорати

Мен «Ўзавтосаноат» ва «Ўзавтомоторс» бошқа-бошқа ташкилот, деб ҳисоблардим. Бироқ «Ўзавтомоторс»нинг мендан ранжиб қилган муносабатидан «Ўзавтомоторс» компанияси Ўзбекистон автомобил бозоридаги барча иштирокчиларга тенг имконият ва шароитлар яратиб бериши керак бўлган «Ўзавтосаноат»ни ўзига тегишли тузилма, деб ҳисоблаши кўриняпти. Бу «монополия касаллиги»нинг асорати бўлса керак. Бўлмасам, компания «Ўзавтосаноат»ни ишларини ўзига ёпиштириб олишдан сал уялган бўларди. Ё ростанам «Ўзавтосаноат» ва «Ўзавтомоторс» […]

Батафсил