Сенаторларга юборилган саволимизга Танзила Нарбаева жавоб берди (1-қисм)

Хабарингиз бор, Fikrat.uz сенаторларга савол билан мурожаат қилди:
“Сенатнинг эртанги мажлисида «Сардоба» сув омбори талофатлари бўйича ҳукуматдан сўров бўладими?”

Тўғри, ҳукуматга сўров бўлмади! Аммо мурожатимиз ҳам жавобсиз қолмади. Сенат раиси Танзила Норбоева юқори палатанинг тўртинчи ялпи мажлисида бу масаласига алоҳида тўхталиб, ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Сенат ҳукуматдан бугунги мажлисда Сардоба масаласида сўров қиладими, деб сўрашяпти. Бунга айтишим мумкинки, давлат раҳбари бир неча марта эълон қилдилар, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан жиноий иш қўзғатилган, ҳозир тергов ишлари олиб бориляпти. Бу масала давлат раҳбарининг шахсий назоратида. Қаерда коррупция бўлган бўлса, қаерда қонун бузилиши бўлса, ҳаммасига, албатта, чора кўрилади.
Муаммолар ҳаммаси ўзимизники, ҳал қилишда ҳам фақат ўзимиз ҳал қиламиз. Шу пайтда халқнинг уюшганини, бир-бирини қўллаб-қувватлашини кўрдик, биз раҳбарлар ҳам уюшиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, халқ муаммоларини ҳал қилишда ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам беришимиз керак.
Агар ҳуқуқ-тартибот идораларида ҳам муаммолар бўлса, уларда ҳам беш қўл баравар эмас, бунинг ҳам чораларини биргаликда кўришимиз керак бўлади».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: