На рухсат берилган, на таъқиқ ўрнатилган таъмаки. Нега у назорат қилинмайди?

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи жорий этилгани ва назоратга олинганига анча йиллар бўлди. Бу маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш бўйича ҳам қатъий чоралар ишлаб чиқилган.

Аммо тамаки маҳсулотининг яна бир тури борки, негадир бу ҳақда ҳеч бир ҳужжатда қайд этилмаган: на рухсат берилган, на таъқиқ ўрнатилган.

Англаганингиздек, нос ҳақида гап кетяпти. Мамлакатимизнинг барча бозорларида, деярли ҳар бир кўчада сотилаётган бу тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёни назорат қилинмайди. Дейлик, носни чекиб тўғри келган жойга туфлаб, атроф-муҳитни ифлослантириб кетаверадилар. Бунга бирор чора борми? Умуман, мазкур масалада қандай таклифларингиз бор?

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: