Saytda texnik ishlar olib borilmoqda!

«Тарбия» соатларида Шайхнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан дарс ўтиш керак

Атрофдаги турфа инсонларни кузатар экансиз, уларнинг хатти-ҳаракати, қилаётган ишлари-ю, айтаётган гапларига эътибор бериб барчаси одамнинг тарбияси, одоб-ахлоқига боғлиқ эканига амин бўласиз. Шундай экан, бу масалага мактабда ҳам, оилада ҳам катта аҳамият қаратилиши лозим.

Рамазон суҳбатларида эшитганимдай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” деган китоблари бор. Ўша китобни ҳар биримиз ўқиб чиқишимиз, керак бўлса, дарслик тарзида мактабда ҳам янги жорий этилаётган “Тарбия” дарсларида ўқувчиларга ўқитишимиз керак. Мазкур китобда сув ичишдан тортиб овқатланишгача, телефонда гаплашиш одоби дейсизми, устозни ҳурмат қилиш одоби ва йўл одоби каби барча одоб-ахлоқ турлари, қоидалари айтиб ўтилган.

Шуларни ўқиган ўқувчи кейинчалик ҳалол-харомни фарқлаб, юрт бошига ташвиш келганда фойдаланиб қолиш ўрнига халққа ёрдам бериш кераклигини тушуниб етармиди? Зеро, тарбияли, одоб-ахлоқли кишиларгина ҳар қандай шароитда  юртга содиқ ва таянч бўла олишади.

Наргиза Тожибоева

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: