«Telegram» мессенжери ҳақида 5 қизиқ факт

1. «ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг асосчилари – ака-ука Николай ва Павел Дуровлар томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган. Дунё бўйича 400 миллионга яқин фойдаланувчига эга.

2. 1 Дастур рекламаси учун бир доллар ҳам сарфланмаган. «Telegram» ҳеч қандай рекламасиз шундай машҳурликка эриша олган.

3. Бразилия ҳукумати «WhatsApp» мессенжеридан фойдаланишни вақтинчалик тақиқлаб қўйганида «Telegram»нинг фойдаланувчилари сони 24 соат ичида 6 миллионтага кўпайган.

4. Мессенжернинг хавфсизлигини текшириш мақсадида дастурни бузиб кира олган фойдаланувчига 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот берилиши ваъда қилинган. Ҳали ҳеч ким буни уддалай олмади.

5. Фойдаланувчилар сонига кўра саккизинчи ўринда туради. Биринчи ўринни ўзининг 600 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари билан «WhatsApp» мессенжери эгаллайди.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: