Телевидениеда цензура тикландими?

Тан олиш керакки, охирги йилларда айрим телеканаллар муаммоларни очиқ кўрсатишга, бор гапни айтишга ҳаракат қилмоқда.

Муаммони ҳукумат даражасига олиб чиқишда ўзларида куч топмоқда. Оқибатда қаршиликларга учраётгани ҳам бор гап.

— Ана шундай чеклашлар, таҳдидлар сабаб қанчадан-қанча кўрсатув ва лавҳалар эфир юзини кўрмаяпти, — дейди таниш тележурналист. — “Цензорлар” эфирга кетаётган тайёр кўрсатувни, ҳатто жонли эфирни узиб,қандайдир реклама-роликлар орқали одамларни чалғитиб, “тепадаги”лардан аччиқ ҳақиқатни яширишга уриняптими?

Яқинда «МY5″даги “Марказий студия” дастурида жонли эфир пайтида бошловчилар кинорежиссёр Сарвар Каримовнинг отаси коронавирусдан вафот этгани, вирусга тест топширишнинг абгор ҳолати, дорилар, жиҳозлар етишмаслиги ва расмий маълумотларда ўлим билан боғлиқ ҳолатлар айтилаётганида уларнинг микрофони узилиб, овози чиқмай қолди. Танқидий лавҳалар кучли интершумлар орқали берилди, қўйилган лавҳалар қайта қўйилиб, бир соатга яқин жонли эфирда кетган бутун бошли кўрсатув “брак”ка айланди.

«МY5″даги яна бир кўрсатув “Очиқчасига гаплашамиз”да карантин зонасида 14 кун фаолият юритаётган шифокорларга Президент томонидан  белгиланган пуллар берилмаётгани, аксар ҳолларда рақамлар фақат қоғозда қолаётгани тўғрисида жамоатчилик вакиллари ва шифокорлар иштирокида кўрсатув эфирга кетаётганди. Кутилмаганда кўрсатув узилиб, реклама қўйилди ва қайта давом эттирилмади. Ҳолбуки, бу кўрсатув олдиндан ёзиб олиниб, эфирга берилаётганди.

Савол туғилади: бундай “узиб қўйишлар”нинг кетма-кет содир бўлаётгани ҳеч нарсани англатмаяптими? Ўша “цензор”лар чекламоқчи бўлган лавҳалар аллақачон ижтимоий тармоқларда “айланиб бўлган”ини билишмасмикан?

Зиёда Рамазонова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: