Тиббиёт ниқоби ҳақида 5 факт

1. Тиббиёт ниқобининг илк кўриниши Ўрта асрларда Европада вабо эпедемияси пайтида пайдо бўлган, деб ҳисоблаш мумкин. Чармдан тайёрланган тумшуқсимон бу ниқоб ароматик тузлар, шифобаҳш ўтлар ва саримсоқ билан тўлдирилган. Бу эса шифокорни бадбўй ҳиддан ҳимоялаш билан бирга ниқоб ичида антибактериал муҳитни яратишга хизмат қилган.

2. XIX асрнинг бошларида эса ниқоб сифатида бинт ишлатила бошланган. XX асрнинг бошларида ўн саккиз ой давом этган испан грипи эпидемияси вақтида пахта фильтридан тайёрланган ниқоблардан фойдалананилди. Шу асрнинг охиридан эса полимер толали материаллардан тайёрланган бир марталик ниқобларни қўллаш тиббиёт ходимлари учун деярлик мажбурий ҳисоблана бошланди.

3. Маълумотларга кўра, Японияда пандемиядан анча йиллар аввал ҳам аҳоли бир йил давомида 5,5 миллиард ниқоб ишлатган. Бу эса ҳар бир фуқарога ўрта ҳисобда 43 донадан тўғри келган.

4. Тадқиқотларга кўра, бир соат мобайнида инсон юзига ўртача 23 марта қўл текизар экан. Шу боис ҳозирда юз ниқоблари ҳам ишлаб чиқарила бошланган.

5. Массачусетс Технология институти тадқиқотчиларининг аниқлашича, одам йўтал ёки аксириқ билан нафас чиқарганда кичик ва тез ҳаракат қилувчи газ булути пайдо бўлиб, у турли ҳажмдаги суюқлик томчиларига эга бўлади. Бу томчиларнинг энг кичиги ўша булут ичида узоқ масофага сафар қилиши мумкин. Лаборатория шароитларида олиб борилган бу илмий иш йўтал суюқлиги 6 метргача, анча юқорироқ куч билан чиқадиган аксириқ суюқлиги эса 8 метргача отилиши мумкинлигини аниқлади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: