Тикланиш учун янги ғоялар керак

Содиқ Сафоев,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари:

— Тадбиркорлар ва ишбилармонларга мурожаат қилмоқчиманки, ҳар қандай инқироз бу янги ривожнинг замиридир. Келажакда қайта тикланиш учун янги ғояларни ўйлашингиз керак. Чунки, эртага жаҳон бозорида вазият ўзгаради, янги талаблар бўлади.

Ҳукуматимиз томонидан солиқ ва кредит қарзлари борасида ёрдам берилмоқда. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш керак.

Ишонаманки, бугунги инқироз, эртага ривожланишингиз учун замин бўлади.

Фуқароларимизга шуни айтмоқчиманки, бугун биз дадил бўлишимиз керак. Билишимиз керакки, юртимиз бу синовлардан, албатта, ўтади.

Бунинг учун биз, интизомга риоя қилиб, андишани четга сурган ҳолда оила аъзоларимиз ва маҳалламиз учун талабчанликни илгари суришимиз керак. Биз бу инқироздан албатта ўтамиз.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: