«Тонировка»дан ундирилган тўловларни фақат ИИВ вазирлиги моддий- техник базасини мустаҳкамлаш учун йўналтириш бу инсофсизлик

Автомобиль ён ойналарини қорайтириш (тонировка ) учун тўловларни фақат ИИВ вазирлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун йўналтириш бу инсофсизликдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайман.

Ахир ҳар йил давлат бюджетидан тизим фаолиятини самарали ташкил этиш учун катта маблағ ажратиб борилмоқда-ку…

Мен масаланинг бошқа жиҳатига ҳам эътибор қаратмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 йилдаги қарорида барча енгил автотранспорт воситаларига нисбатан тегишли тўлов белгиланган. Корхона, ташкилотлар ва фуқаролар тегишли тўловни амалга оширгачгина тонировкага рухсат берилади.

Энди айтмоқчи бўлган фикрим, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, кўчаларда ИИВ тизимида фойдаланиладиган хизмат автомобилларнинг баъзиларида ҳам ён ойналари қорайтирилганлигига кўзимиз тушади.

Улар ҳам ижро ҳокимиятининг қарорига амал қилишмоқдами? Улар ҳам тегишли тўловни амалга оширишганми?

Бу саволларга ҳам ойдинлик киритилиши лозим, деб ҳисоблайман.» – дейди депутат Абдумалик Акрамов

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: