Транспорт вазирлигининг қарори Президент қарорини инкор этмоқда

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 18-майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини инкор этмоқда.

Негаки, Президентнинг мазкур қарори 5-бандига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.
Энди савол туғилади: Транспорт вазирлиги ушбу ҳолатни қандай изоҳлайди?

Кеча Транспорт вазирлиги вакиллари ОАВдаги тарғибот чиқишларида ушбу тартибни бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида ташкил этилганлиги билан изоҳлади.

Аслида ҳам, шундайми?

Жамоат транспортида тиббий қўлқопда бўлиш тартиби, ҳақиқатдан ҳам, касаллик хавфини камайтирадими ёки пандемия туфайли мураккаб вазиятдаги бюджетга, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказадими?

Хўш, қўлқоп кийиш касаллик хавфини камайтирадими?

ЖССТ бу саволга ЙЎҚ дея жавоб берди. Қўлқоп билан юзаларни ушлагандан сўнг унга ёпишган вирус билан бошқа юзалар ушлангач, вирус юқтириш хавфи камаймайди. Қўлларни тез-тез ювиб туриш, антисептик воситалардан фойдаланиш самаралироқ бўлиши таъкидланмоқда. ЖССТ бу саволга ЙЎҚ дея жавоб берди. Қўлқоп билан юзаларни ушлагандан сўнг унга ёпишган вирус билан бошқа юзалар ушлангач, вирус юқтириш хавфи камаймайди. Қўлларни тез-тез ювиб туриш, антисептик воситалардан фойдаланиш самаралироқ бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, қўлқоп кийиш ихтиёрий бўлиши керак. Шунда ортиқча чиқинди ҳам бўлмайди, қолаверса, қўлқоплар бепул берилмаяпти, аксинча, бу пуллар “ой якуни бўйича у ерга кетган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади”.

Қолаверса, Транспорт вазирлиги қарорида қайд этилганидек, йўловчиларга тиббий қўлқоплар эмас, оддий полиэтилен қўлқоплар тарқатиляпти. Демак, бу ўринда ҳам алдашди ёки яна бюджетдан каттароқ маблағ ўмарлишидан умидвор.

Ҳа, айтганча биргина Тошкент метрополитенининг ўзи бир кунда 270-300 минг йўловчига хизмат кўрсатар экан, энди буёғини тасаввур қилаверинг. ЖССТ бу саволга ЙЎҚ дея жавоб берди. Қўлқоп билан юзаларни ушлагандан сўнг унга ёпишган вирус билан бошқа юзалар ушлангач, вирус юқтириш хавфи камаймайди. Қўлларни тез-тез ювиб туриш, антисептик воситалардан фойдаланиш самаралироқ бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, қўлқоп кийиш ихтиёрий бўлиши керак. Шунда ортиқча чиқинди ҳам бўлмайди, қолаверса, қўлқоплар бепул берилмаяпти, аксинча, бу пуллар бюджетдан олинади. Ҳа, айтганча биргина Тошкент метрополитенининг ўзи бир кунда 270-300 минг йўловчига хизмат кўрсатар экан, энди буёғини тасаввур қилаверинг.

Аслида ҳам, шундайми? Хўш, қўлқоп кийиш касаллик хавфини камайтирадими?

Олимжон Ўсаров,
Ҳуқуқшунос-журналист

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: