Туркия президенти Эрдоған ҳақида 5 факт

Бугун Режеп Таййип Эрдоған жанобларининг таваллуд куни.

1. Оиласининг иқтисодий камчиликлари сабаб мактаб даврида нон ва лимонад сотишга мажбур бўлган.

2. Ижтимоий тармоқларни, асосан Twitterни кўп танқид қилган. Туркияда Facebook ва Twitterни блоклаб қўйишган вақтлар ҳам бўлган.

3. Ёшлигида моҳир футболчи сифатида 1969 йилдан 1982 йилгача «Kasimpasha», «Erok Spor», «IETT Spor Kulubu» клублари сафида тўп сурган.

4.«Адолат ва тараққиёт» партиясининг асосчиси ҳисобланиб, 1997 йили Ислом динига давъат қилувчи 5 қатор шеъри учун 4 ой 12 кун озодликдан маҳрум этилган.

5. Унинг номидаги Оқ-Сарой 1000 хонага эга бўлиб, катталиги жиҳатидан Кремль ва Оқ Уйдан олдинда. Бинони қуриш учун 615 млн. доллар сарфланган.

Фикр билдириш