Туркияда кучли зилзила қайд этилди

Туркия ғарбида 6,6 магнитудали зизлила қайд этилди. РИА Новостининг мамлакат Фавқулотда вазиятлар ва табиий офатлар агентлиги (AFAD) маълумотларига асоланиб хабар беришича, зилзила маркази Измир провинциясининг Сеферлихисар шаҳрида жойлашган.

Зилзила мамлакатнинг ғарбидаги бир қанча провинцияларида ва Истанбулда ҳам сезилди.

«Айни дамгача биз Измирдаги Борнов ва Байрақли шаҳарларидаги олтита вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумотга эгамиз. Ушак, Денизли, Маниса, Беликесир, Айдин ва Муғла шаҳарларидан ҳалок бўлганлар тўғрисида хабарлар келиб тушмади», — деб ёзмоқда Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу Twitter сахифасида.

Бундан аввал Грецияда, Додеканесс оролларида 6,6 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Афина университети сейсмик лабораториясининг маълумотига кўра, зилзила ўчоғи 24 километр узоқликда, Самосанинг шимоли-ғарбида 10 километр чуқурликда жойлашган эди. Карловасидаги Марям она черкови вайрон бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фикр билдириш