Депутат Музафара Абдиева: Ўқитувчининг қадр-қиммати қаерда қолди?

Ўқитувчилардан маълум бир маблағ сўралаётганлиги тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар 40 йиллик умрини мактабга бағишлаган мени дилимни ғаш қилди. Кўп йиллик фаолиятим давомида ўқитувчилардан турли-туман йиғимлар ундириш, хизмат ваколатига кирмаган (пахта йиғим-теримига, кўчаларни ободонлаштириш) ишларга, йиғилишларга жалб этиш, керар-нокерак ҳисоботлар талаб этилишини гувоҳи бўлганмиз.

Аммо бугунги кунда президентимиз раҳбарлигида: «Ўқитувчининг касбий шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясидадир», — деб белгиланган бир пайтда, наҳотки, маҳаллий ҳокимликлар мактабларни таъминлай олмаса? Наҳотки, ўқитувчининг қадри ўша йиғиладиган маблағ билан ўлчанса?

Менинг назаримда, ўз халқини севган маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари келгусида туманни юксалишида асосий куч бўлган ўқитувчининг қадр-қимматини бундай камситилишига йўл қўймайди.

Музафара Абдиева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: