Ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов:

Бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Манба

Фикр билдириш