Ур артистни!

Сенаторларимиз пандемия даврида тўй қилиш қоидаларини бузган санъаткорлар шунчаки жарима жазоси билан қутулиб қолмаслиги учун Маданият вазирлигига сўров жўнатишибди. Буларни кучи артистлару оддий аҳолига етади. Артист айб иш қилиб қўйса уни қоралаб, очко олиш имкониятини қўлдан чиқаришмайди. Карантин пайти тўй ўтказган мансабдор-у ҳокимлар масаласи ҳақида мум тишлашади.

Умуман олганда жамиятни ўзи ҳам шунақа. Барча нафрат ва агрессиясини йиғиб, артист-у санъаткорга сочади. Чунки бу манзилга йўналтирилган негатив муаллиф учун оғриқсиз, ҳечким жазоланмайди, қулай-да. Жавобгарлик йўқ.

Маданият вакиллари, санъати ўсишдан тўхтаган миллатни ўзи ҳам ўсишдан тўхтаган ҳисобланади. Ҳозирча 2000 йиллар ўрталаридан сўнг ўзбек санъатидаги юксалишга кўзим тушмади. Бу кўп нарса ҳақида хулоса чиқаришга сабаб бўла олади.

Йиллар давомида улардан «мешок» каби фойдаланамиз, лицензияга соламиз, цензура қиламиз, санъатига аралашамиз, тарбия беришини талаб қиламиз, сўкамиз, ҳақорат қиламиз. Аслида айнан ўшалар миллат даражасининг энг аниқ индикатори. Индикатор эса аҳволимиз зўр эмаслигини кўрсатмоқда.

Нозим Сафари

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: