Ўсиш бор. Ҳоким қарийб 100 минг АҚШ долларлик машинада юрибди.

Матбуотнинг эътиборига тез-тез тушиб турадиган Андижон вилояти ҳокими яна ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққат марказида. Шуҳрат Абдураҳмонов бу сафар қимматбоҳо хизмат машинаси билан “кўриниш” берди.

Вилоят ҳокимининг 60 001 ААА рақамли “ТАНОЕ” автомашинасининг бозор нархи салкам 100 минг АҚШ доллари экани тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. Дарвоқе, 001 ААА автомобил рақамининг аукциондаги нархи ҳам анча-мунча “Матиз”нинг пулига бориб қолса керак?

Таъкидлаш керак, Андижон вилояти ишсизлик даражаси бўйича республикамизда энг олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ўтган йилги ҳисоботида вилоят аҳолисининг қарийб 10 фоизи ишсиз экани қайд этилган. Вилоят раҳбарлари қиммат машинада юрганча, 10 минглаб ишсизларга иш жойи очиш ҳақида ўйласа, давлатга ҳам, жамиятга ҳам, одамларга ҳам фойда бўларди.  

Ҳасан САЛОМОВ,
журналист

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: