Абдуқодир Тошқулов: Нега қизларимиз хориждан келганлар олдига гул кўтариб чиқиши керак?

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номига ёзган хати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.

8 феврал куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув кадрлар учун видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларининг талаба қизлари хорижлик меҳмонларга гул тутиш учун жалб этилиши масаласида танқидий фикрларини билдирган.

Энг ёмон кўрганим шу: хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега бизнинг қизларимиз гул кўтариб чиқиши керак? 

У ерга ўз фарзандингизни қўйиб кўринг-чи. Биз энди бу бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Яъни бу ҳам мажбурий меҳнатга тенглаштирилади. Ҳақиқатан ҳам, бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. 

Қизларимиз ҳеч қачон кимгадир гул тутишга ўзи хоҳлаб бормайди. Яна бу ишлар дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақтида бўлади. 

Хўш, айтинг-чи, адрас кўйлак кийиб, танимаган-билмаган одамига гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса бу. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.

Стадионларни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестивал бўлса талаба… Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиши, керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ, – деган Абдуқодир Тошқулов.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: