Буюк Британияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади

Буюк Британияда Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланиш учун рухсат берилди. Юқори риск гуруҳидагилар кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши эмланади.

Буюк Британия Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш маҳсулотлари регулятори Pfizer/BioNTech вакцинасидан фавқулодда ҳолатда фойдаланиш учун рухсат берди. Юқори риск гуруҳидагилар кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Мамлакат ушбу вакцинанинг 40 млн дозасини сотиб олган. Олдинроқ, унинг самарадорлиги 95%ни кўрсатганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Вакцина ва иммунизация бўйича қўмита биринчи навбатда вакцина билан эмланиши керак бўлган гуруҳлар, жумладан қариялар уйида яшовчилар, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, катта ёшдагилар ва клиник жиҳатдан оғир аҳволдагилар учун маслаҳатларни эълон қилишини маълум қилди.

Маълумот учун, вакцинанинг нархи 15,5 еврога баҳоланган.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: