ЖССТ Россияни коронавирусга қарши эмлашдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда

Ушбу ҳафтада Россия коронавирусга қарши вакцинани оммавий тарзда ишлаб чиқаришини маълум қилган эди. Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцинанинг клиник синовлари якунлангани ва октябр ойида оммавий эмлаш бошланиши мумкинлигини айтган. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмайер Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина тўғрисида шундай фикр билдирмоқда:

— Халқаро тан олинган амалиёт ва қоидалар мавжуд бўлиб, ҳар бир вакцина ёки бошқа дори-дармонлар, шубҳасиз ҳар хил клиник синовлар ва амалиётлардан ўтиши керак. Шундан кейингина лицензия олиш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Унинг қўшимча қилишича, баъзан айрим тадқиқотчилар нимадир топганини эълон қилишади. Табиийки, бу яхши. Аммо тахмин қилиш ёки эҳтимол билан ишлайдиган эмлаш билан барча босқичлардан ўтган восита ўртасида катта фарқ бор.

Шу сабаб ҳозирча Н.Ф. Гамелия миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур вакцина ЖССТнинг 3-босқич синовларидан ўтаётган олтита дорилардан бири ҳисобланмайди.

Гулоро Юсупова

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: