Владимир Путин

Нима учун машҳур?


Владимир Путин Россия Федерацияси Президенти, Қуролли Кучлар олий қўмондони. 2018 йил “Forbes” журнали Путинни дунёнинг иккинчи энг қудратли одами, деб таърифлаган. Шунингдек, у дунёнинг бой одами дея эътироф этилиб, 2007 йилда унинг бойлиги 40 млрд долларга баҳоланган. Аммо, буни Путиннинг ўзи тасдиқламаган.

Қандай қилиб машҳур бўлди?


Владимир Путин 1952 йил 7 октябрда Ленинградда туғилган. Ленинград давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган Путин 1977 йили КГБ Ленинград дирекциясининг тергов бўлимида ишлай бошлайди. 1985-1990 йилларда у ГДРда совет ташқи разведкаси резиденциясида хизмат қилади. Ленинградга қайтгач, Ленинград давлат университети ректорининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси, сўнг Ленинград шаҳар кенгаши раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлайди. 1991-96 йилларда Санкт-Петербург мерлигида ташқи алоқалар бўйича қўмитани бошқарган. Орадан кўп вақт ўтмай мер маслаҳатчиси, ўринбосари, 1996 йил августидан эса у Москвада Россия Федерацияси Президентининг бошқарув ишлари бўйича ўринбосари, кейинроқ хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлайди. Путин 1999 йил август ойида Россия Федерацияси ҳукуматининг раиси этиб сайланди. 1999 йил 31 декабрда Россия Федерацияси Президенти Борис Елциннинг муддатидан олдин истеъфога чиқиши муносабати билан у Россия Федерацияси Президенти вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 2000 йил 26 мартда эса Россия Федерацияси Президенти этиб сайланди. Путин 2004, 2012 ва 2018 йилларда давлат раҳбарлигига қайта сайланган. Ҳозиргача ўз фаолиятини давом эттираётган Путин давлат бошқарувида рекорд ўрнатса ажаб эмас.

Машҳур нима дейди?


“Агар инсон ҳамма нарсадан мамнун бўлса, у мутлақо аҳмоқдир. Оддий хотираси соғлом одам ҳар доим ҳам ҳамма нарсадан мамнун, ҳурсанд бўлолмайди”.
“Биз барча шерикларимизга ёрдам беришга тайёрмиз. Аммо, огоҳлантириб қўяйлик, бизнинг қўлимиз “узун”.
“Ойнаи жаҳонда зўравонлик ва ўлим билан боғлиқ намойишлар кўп, аммо уруш ҳақида фильмлар кам.”

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: