Юлдуз Усмонова ҳақида 5 факт

1. Юлдуз Усмонованинг «Сени осмонимга олиб кетаман» қўшиғи бошидан ўтказган кунлари асосида телефонда Муҳаммад Юсуф билан бирга ёзилган.

2. У авваллари қўшиқчиларнинг рекламаларда иштирок этишини қоралар, пулларинг камайиб қолдими, деб танқид қиларди. 2018 йили эса ўзи ҳам реклама ролигида қатнашди. Ўшанда пули камайган бўлса, керак-да.

3. Юлдуз Усмонова бир вақтнинг ўзида учта мамлакатнинг — Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг халқ артисти, Қозоғистонда эса хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган. 2019 йили Тожикистонда хонанданинг ўзи ҳам билмаган концерт дастури намойиш қилинган.

4. Юлдуз Усмонованинг 2013 йил ёзилган «Гулисан» қўшиғи Гулнора Каримовага аталган буюртма қўшиқ ҳисобланади. Хонанда 2006 йилда ватандан чиқиб кетган.

5. Ғалати одати ҳам бор: хоҳлаган вақтда, хоҳлаган гапини гапириши, хоҳлаган шахсини ёки бутун бир тизимни ҳам лойга ботириши мумкин. Бир кун ўтиб, ҳеч нарса бўлмагандек, яна кечирим ҳам сўраб қўяверади.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: