Юлдуз Усмонова: Татуировкани ахмоқгарчилик пайтида қилган эканман

Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти:

Бу татуировка, наклейка эмас. Голландияда яшаб юрганимда бу татуировкани қилдиргандим. Ҳалигача олдириб ташлолмадим. Татуировка қилмоқчи бўлганлар бунақа қилманглар. Бу жуда ёмон, ярамас нарса экан. Ҳар ой ит азобида лазерга бориб келаман. Қаерга борсам, шу ҳақда сўраяпман, афсуски, ҳозирча бундан қутулиш учун шу лазердан бошқа ҳеч нарса чиқмабди.

Йўлбарснинг ҳам ярми кетиб, хиралашиб турибди. Бу нарса хато. Ўша пайтларда ёнимда ҳеч кимим йўқ эди-ю, то бахтимни топгунимча нечта турмушга чиқдим. Неча қоқилиб, неча марта турдим. Олдинга қараб интилавердим. Шу татуировкани ҳам аxмоқгарчилик пайтида қилган эканман. Татуировка қилмоқчи бўлганлар, шуни қилманглар, бу аҳмоқгарчилик.

Мен қилган хатом ибрат бўла олса, шу ишни қилманглар. Бошингда турадиган катта бўлмаса ҳам қийин экан. Аллоҳга шукр, шу кунларгача омон-эсон етиб келдим.

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: