Замондош: Хуршид Дўстмуҳаммад

 Нима учун машҳур?

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати. Журналист ва ёзувчи. Филология фанлари номзоди. Сценарий муаллифи сифатида яратилган «Чаёнгул» бадиий фильми 2000 йили кенг томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган. 2 маротаба «Йилнинг энг яхши ёзувчиси» (Офарин-2000, Эътироф-2016) дея эътироф этилган.

Қандай машҳур бўлган?

Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йил 8 январь куни Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1969-73 йилларда ТошДУнинг журналистика факультетида ўқиган. «Фан» нашриётида, «Фан ва турмуш» журналида, «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида, 1986 йилдан эса «Ёш куч» журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир сифатида фаолият юритган. Республикада илк нашр қилинган «Ҳуррият» мустақил газетасида муҳаррирлик қилди. Кейинчалик Ўзбекистон ОАВни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасига раис этиб тайинланган. Шунингдек, ЎзДЖТУнинг халқаро журналистика факультетида ҳам фаолият юритган. Акутагаева Рюноске ва Темур Пўлатовнинг асарларини ўзбекчалаштирган. Дастлабки китоби «Ҳовли этагидаги уй» деб номланган. «Бозор» романи, «Донишманд Сизиф» қиссаси унинг машҳур асарларидан ҳисобланади. Ҳозирги кунда Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

 Машҳур нима дейди?

«Олқишлар жамиятни ривожлантирмайди, муаммоларни ҳал қилмайди, олқишлар одамни безамайди. Олқиш жамиятнинг ривожига ишламайди».

«Жамият машварат билан, фикрлар билан бошқарилиши керак».

«Энг катта иллат — матбуотимизда таҳлил йўқолди. Таҳлилсиз матбуот матбуот эмас. Ўқувчилар ҳам шунга кўникиб қолди. Одамларнинг тафаккури қисқа хабарларга ўрганиб қолди, тафаккур қилмай қўйди, бу эса жуда ёмон ҳолат».

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: