Жаҳон чемпионатлари ҳақида 5 факт

Бугун тарихда футбол бўйича илк жаҳон чемпионатига старт берилган.

1. Футбол бўйича 1-жаҳон чемпионати 1930 йилда Уругвай давлатида бўлиб ўтган. Унда 13 та терма жамоа иштирок этган. Ғолиблик мезбонларга насиб қилган.

2. Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ғалаба қозонган жамоа Бразилия терма жамоасидир. Улар 5 марта шоҳсупанинг юқорисидан жой олишган (1958, 1962, 1970, 1994, 2002).

3. Жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчи Германиялик Мирослав Клозедир. У 2002-2014 йиллар давомида 16 марта дарвозани аниқ нишонга олган.

4. Мундиаллар тарихида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон Валтер Дзенга ҳисобланади. У 1990 йилги мундиалда Италия терма жамоаси сафида 517 дақиқа дарвозасини «озода» сақлай олган.

5. Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп баҳсни бошқарган рефери Равшан Эрматовдир. ҳамюртимиз жами 11 та баҳсда бош ҳакамлик қилган. Бу мутлақ рекорд натижа ҳисобланади.

? Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон қачон жаҳон чемпионатига чиқади?

Сухроб Садрий

Агарда Сиз сайтда хато кўрсангиз уни белгиланг ва Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Фикр билдириш

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Хатолик тўғрисида хабар

Таҳрирловчига юбориладиган матн: